Описание
3 хонали янги квартира сотилади — 70,4 м²
16 қаватли янги уйнинг 6-қаватида жойлашган, 70,4 м² майдонли 3 хонали квартира сотилади.
Квартира сотиб олинганидан буён ҳеч ким яшамаган. Таъмири яхши, тоза ҳолатда — хоҳласангиз тўғридан-тўғри кириб яшаш мумкин. Ёки ўз дидингизга мослаб интерьер қилиб, мебель жиҳозласангиз ҳам жуда яхши вариант.
* Барча деразаларга сифатли ва мустаҳкам решёткалар ўрнатилган.
* Совғага берилган газ плитаси ва вытяжка умуман ишлатилмаган, ҳатто очилмаган.
* Квартирада 2 контурли котёл ўрнатилган — иситиш ва иссиқ сув автоном тарзда таъминланади.
* Уйда 2 та лифт бор: кичик ва юк ташиш учун катта лифт.
* Подъезддаги қўшнилар билан келишиб, коридордаги балкон ҳам решёткаланган ва дам олиш учун ўриндиқ ўрнатилган.
* Уй олдида умумий парковка мавжуд.
* Уйда яшовчилар билан биргаликда маблағ йиғилиб, подъезднинг кириш қисмига навес ва ўриндиқлар ўрнатилган.
* Подъездга кириш электрон калит орқали, бегона шахслар кириши чекланган.
* Яқинида масжид, мозорбоши, дўконлар, новвойхоналар, янги очилган мактаб ва бошқа зарур инфратузилма бор.
* Автобус бекати ҳам яқин.
// Жойлашуви: Роҳат кругидан тахминан 2 км ичкарида, машинада ўртача 4 дақиқалик йўл.
// Кадастри ва барча ҳужжатлари тайёр. Ипотека тўлиқ ёпилган. Квартира сотиб олинганига яқинда 3 йил бўлади. Қурувчи: «O‘zshahar qurilish invest»
Сотиш сабаби: ҳозир яшаб турган жойимизга, болаларимнинг боғча ва мактабига яқинроқ ҳудуддан коттеж сотиб олмоқчиман. Квартиранинг ўзида ҳеч қандай муаммо йўқ.
(!) Нархи қатъий, торг йўқ. Ипотека орқали олингани сабабли квартирага ҳозирги сотув нархидан ҳам кўпроқ маблағ сарфланган. Ипотека яқинда тўлиқ ёпилди.
Реал харидорлар мурожаат қилиши мумкин.
Телефон/Телеграм: +99899 906 03 04 (уй эгаси)
ID: 7583054