Описание
Орзуингиздаги уйни ортиқча муаммолар ва бош оғриқларсиз қурмоқчимисиз?
Унда биз Сизга ҳужжатлари тўлиқ тайёрланган, мутасадди давлат ташкилотларидан барча рухсатнома ва хулосалари олинган, меъморий-режалаштириш топшириғи (АПЗ) тасдиқланган индивидуал коттеж (якка тартибдаги уй-жой) қурилиш лойиҳаларини таклиф қиламиз ва ҳамкорликка чорлаймиз.
Боғот шаҳарчаси ҳудудида 1,5 гектар майдонда жойлашган ушбу лойиҳадаги уй-жойларни (коттежларни) бугун танлаб, эртанги куннинг ўзидаёқ қурилишга киришишингиз мумкин!
- Сизга, ўзингиз учун қулай бўлган жойда уй қуриш имконияти билан бирга тайёр лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилади;
- Лойиҳани шахсий хоҳишларингизга кўра тўлиқ ёки қисман ўзгартириш мумкин;
- Ҳар бир лойиҳа 5 сотих майдонли участкаларда жойлашган бўлиб, ПДП ва Бош режага мувофиқ уни ошириш ёки камайтириш мумкин эмас;
- Тайёр лойиҳа қиймати — уй-жой жойлашувига қараб алоҳида келишилади, тўлов шакли эса мижоз хоҳишига биноан амалга оширилади;
- Барча зарур коммуникациялар ҳудуднинг "қизил чизиқлари"гача олиб келинган.
Лойиҳанинг алоҳида афзалликлари:
- Электр таъминоти: узлуксиз таъминоти кафолатланган 10 кВ "Шифокор" линияси (фидери)га уланган 250 кВА янги трансформатор подстанцияси орқали амалга оширилади;
- Газ таъминоти: ишчи босими 1,6 кгс/см² бўлган янги қувур линияси орқали таъминланади;
- Сув таъминоти: янги маҳалла аҳолисининг розилиги асосида, ҳудудда тозаланган ичимлик суви умумий фильтрлаш станцияси орқали таъминланади;
- Умумфойдаланиш иншоотлари: белгиланган меъёрий талаблар (ШНК) асосида ишлаб чиқилган ва жойлаштирилган. Масалан, кўча йўл кенглиги — 11,2 метр, тротуар ва ён-атрофдаги очиқ майдонлар — 2- 4 метргача. Фавқулодда ҳолатларда аҳолини тез эвакуация қилиш йўлаклари ва ёнғинга қарши гидрантлар ўрнатилиши назарда тутилган.
- Шунингдек, янги маҳаллада савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам жойлаштирилган.
Объект манзили: Хоразм вилояти, Боғот шаҳарчаси, "Оқ тепа" маҳалласи, "Ал-Хоразмий" кўчаси, 14-уй.
Биз билан боғланиш: +998914266700 /Amirhan Atadjanov
ЛОЙИХА КИЙМАТИ ХАР БИР ЖОЙ УРНИ, ЯЪНИ 5 СОТИХ ЕР УЧУН КУРСАТИЛГАН.
Бир сотих нархи = $ 4.200
Тайёр лойиҳалар — қулайлик ва кенг имкониятлар гаровидир.
ID: 7531638